Маҳаллаларда фаоллар иштирокида мулоқотлар ўтказилмоқда
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш йўналишида ишлар олиб бориб, корхона ва ташкилотларда ишчи ва ходимлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиш баробарида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида аҳоли вакиллари билан ҳам учрашиб, уларга тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериб боришмоқда.
Шундай тадбирлардан бири тумандаги “Қурбонқашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкилланиб, “Истеъмолчи ҳуқуқи – қонун ҳимоясида” деб номланди. Унда маҳалла аёллари фаол иштирок этдилар.
Дастлаб иштирокчиларга амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар, соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчиларининг мурожаатлари ўрганилди, уларнинг саволларга жавоблар қайтарилди.
Олдинроқ шундай тадбир тумандаги “Сариқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида ҳам ўтказилганди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment