Ҳали иморат деворига тўлиқ териб бўлинмаган ғиштлар шўрлаша бошлади

Ҳали иморат деворига тўлиқ териб бўлинмаган ғиштлар шўрлаша бошлади

Истеъмолчи ўз ҳудудида фаолият олиб бораётган ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган ғиштларни усталар ёрдамида барпо этилаётган иморатга тердирди. Лекин ҳали хонадон девори тўлиқ битмагани ҳолда, олдинроқ терилган ғиштлар шўрлаша бошлади.

Бувайда тумани Бегобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Т.Тиркашевнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига ана шу борадаги мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи иморат учун зарур бўлган жами 10 000 дона ғиштни ўзи яшаб турган ҳудудда фаолият олиб бораётган ғишт ишлаб чиқариш корхонаси сотувчиларидан олади. Қурилиш хом ашёсининг ҳар бир донаси 250 сўмданга келишилиб, истеъмолчи 1 500 000 сўм ёки маҳсулот умумий қийматининг 60 % га тенг бўлган суммадаги олдиндан тўловни ҳам амалга оширади. Маҳсулот олиб келиниб иморат учун ишлатиш жараёнида эса юқоридаги муаммо келиб чиқади.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, корхона масъулларига амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилиши баробарида, истеъмолчининг Федерацияга мурожаат қилишдан корхона масъулларига бу борада ўз қонуний эътирозларини билдирганлиги, лекин бундан бирор натижа чиқара олмаганлиги, истеъмолчининг қонуний талабларини назардан четда қолдириш, қонун талабини бажармаслик тегишли молиявий йўқотишларга олиб келиши тушунтирилди. Корхона масъуллари, ҳаттоки, маҳсулот бизники эмас, деган важларни ҳам қилиб кўришди. Лекин бугунги коммуникация технологиялари кенг ривожланган даврда, тан олмаслик ёки қуруқ гап билан қутилиб қолишнинг имкони йўқ.

Шунингдек, ўрганиш давомида истеъмолчининг ҳақлиги исботини топиб, олдиндан тўлов учун тўланган 1 500 000 сўм пулларини истеъмолчи Т.Тиркашевга қайтариб олиб берилишига эришилди.

Асроржон Йигиталиев
Бувайда туман жамияти раиси

Post Comment