Ўқувчи ёшларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги юзасидан билим даражаси қай аҳволда?
Маълумки, 15 март дунёда “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Шу сабабли, соҳага дахлдор ташкилотлар томонидан бу кун арафасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳам анъана тусини олган.
Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан вилоят ҳудудидаги таълим муассасаларида ўқувчи ёшларнинг амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги юзасидан билимлари даражасини синовдан ўтказиш, бу борада олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида, танлов асосида, ҳудуддаги олий, ўрта-махсус ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида тест синовлари ўтказилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябр кунидаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорининг истеъмолчиларнинг соҳага оид билимларни олиш ҳуқуқини таъминлаб берилиши бўйича бандлари ижросини қай даражада таъминлаб берилаётганлигини ўрганиш ва бу бўйича тегишли хулосалар чиқаришдан иборатдир.
Фарғона шаҳар жамияти масъул ходимлари ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона давлат университети, Нефт ва газ саноати коллежи ва 1-умумтаълим мактабларида бўлишиб, ўқувчи ёшларнинг бу борадаги билимларини синовдан ўтказдилар. Тест натижалари умумлаштирилиб ҳудудий бирлашмага топширилди.
Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment