Тиббиёт ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди

Тиббиёт ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди

Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмасида ўтказилган давра суҳбати “Сиз ўз истеъмолчилик ҳуқуқингизни биласизми?” деб номланиб, унда бирлашманинг шифокор ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Ш.Мизамидинов ва ҳудудий бирлашма вакили Б.Усмоновлар томонидан амалдаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, бу ишларда Федерация ва унинг ҳудудий органларининг тутган ўрни ва роли юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтганларидан сўнг, тадбир иштирокчилариниг бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан иштирокчиларнинг саволлларига жавоблар бериш, шунингдек улар томонидан тизим ташкилотлари фаолияти юзасидан билдирилган фикрларга муносабат билдириш асносида истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратларига ёзма, оғзаки ва электрон шаклда мурожаат юбориш, ушбу жараёнда ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ишонч телефони ва телеграм бот имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир ниҳоясида якунловчи сўз олган Тиббиёт бирлашма бош шифокори Б.Ташбалтаев тизимда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларида Федерация ва унинг тегишли ҳудудий ижро этувчи аппарталри билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтиб, Федерация вакилларига ходимлар номидан миннатдорчилик изхор қилди.

Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси

Post Comment