Риштонда ўқувчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид билимлари синаб кўрилди

Риштонда ўқувчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид билимлари синаб кўрилди

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари тумандаги 13-умумтаълим мактаби ва Педагогика коллежида 15 март – “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” арафасида ўқувчиларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрсидаги қонунчиликдан хабардорлигини ўрганиш бўйича тест синовларини ўтказдилар.

Тест саволлари ҳудудий бирлашма томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, истеъмолчилик ҳаракати тарихи, қонунчилик асосларидан иборат бўлган 15 га саволни ўз ичига олади.

Туман жамияти мутахассислари томонидан тадбир доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий органлари фаолияти юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Ҳусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment