Юксак истеъмол маданиятини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан 47-умумтаълим мактаби педагог ходимлари иштирокида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзуси остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик, соҳага оид қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, Федерация томонидан жойларда ва халқаро майдонда кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган сайъ-ҳаракатлар юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Мулоқот доирасида иштирокчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид мурожаатлари тангланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди, шунингдек уларнинг соҳани ривожлантириш борасидаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари ҳам эшитилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман жамияти мутахассиси
Post Comment