Асосий эътибор истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилди
Бугун Фурқат туман ҳокимлиги мажлислар залида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Бегзоджон Ибрагимов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Брифингда туман жамияти раиси Б.Ибрагимовнинг “Фурқат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2021 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар” хусусидаги ахбороти тингланди.
Жамият раиси туман жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги саъйи-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтди. Б.Ибрагимовнинг таъкидлашича, кўп ҳолларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига фуқароларнинг ҳуқуқий саводҳонлиги етарли даражада эмаслиги билан боғлиқ. Бу борада жамият ходимлари тарғибот ишларини янада жонлантириб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳамоҳанг иш олиб бораётганлигини айтиб ўтди. 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одамларни ҳар бир ўтаётган кунидан рози бўлиб яшаши, фаровон турмуш кечириши, бир сўз билан айтганда Янги Ўзбекистонни бунёд этишда ҳамжиҳатликда ишлаш зарурлигини таъкидлади.
Брифинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан жамият раисига юзланишди.
Дурдона Ғоффорова
Фурқат туман ИҲҲҚ жамияти ходими
Post Comment