Туман жамияти масъуллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Туман жамияти масъуллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Дангара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда тумандаги турли ташкилотларда меҳнат фаолияти олиб бораётган жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Унда сўз олган туман жамияти бош мутахассиси Р.Туйчиев йиғилганларни ўтган 2021 йилда ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилган ишлар билан таништириб ўтди.

Брифинг доирасида мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, хусусан мазкур ҳаракат вакили ҳисобланган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари аппаратлари фаолияти, Федерация ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида ҳам маълумотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Шамсиддин Бўстонов
Данғара туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment