Туман жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ташкилланди

Туман жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ташкилланди

Риштон туман ҳокимлиги мажлислар залида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан брифинг ташкилланди. Унда тумандаги айрим корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Брифингда туман жамиятининг ўтган йил давомида ҳамда жорий йилнинг ўтаётган 3 ойи давомида ҳудудда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ахборот эшитилди.

Жамият бош мутахассиси Хусниддин Латипов туман жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги саъйи-ҳаракатлар хусусида тўхталиш баробарида, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, хусусан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизим ташкилотлари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам қисқача ахборотларни бериб ўтди.

Брифинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан жамият раисига юзланишди.

Маъмиржон Қурбонов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти ходими

Post Comment