Фарғона шаҳар жамияти ташаббуси билан брифинг ташкилланди

Фарғона шаҳар жамияти ташаббуси билан брифинг ташкилланди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Нодиржон Тошканов иштирокида ташкилланган брифингда шаҳардаги айрим корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари, шунингдек Федерация фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда Н.Тошканов Фарғона шаҳар жамияти томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати тадбирлари юзасидан ахборотлар бериб ўтди.

Шунингдек, тадбир доирасида Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари томонидан жойларда олиб борилаётган ишлар, Федерация ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир ишитрокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment