Тиббиёт ходимлари билан мулоқот ташкилланди
Бугун Марғилон шаҳар Туғруқ комплексида меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида Федерация тизимидаги ташкилотлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасида ишчи-хизматчиларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар дастурлари муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан икки тизим ташкилотлари ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик, хусусан Тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадлари бўйича ижтимоий шериклик ва ҳамкорликни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режаси ижроси борасида тўхталдилар. Иштирокчиларга мазкур ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар дастуридан кўзланган мақсад аҳолининг кенг қатламларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оқибатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини сон ва сифат жиҳатидан юқорироқ даражага кўтаришдан иборатлигига алоҳида урғу бериб ўтилди.
Тадбир доирасида тиббиёт ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларга истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment