Шифохонада маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шифохонада маърифий тадбир бўлиб ўтди

Марғилон шаҳар Болалар шифохонаси ходимлари иштирокида ҳудудий бирлашма ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида имзоланган ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар икки тизим ташкилотлари ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик, хусусан Тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадлари бўйича ижтимоий шериклик ва ҳамкорликни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режаси ижроси борасида тўхталдилар. Иштирокчиларга ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар дастуридан кўзланган мақсад аҳолининг кенг қатламларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини сон ва сифат жиҳатидан юқорироқ даражага кўтаришдан иборат эканлиги юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида тиббиёт ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларга истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment