Бирламчи эҳтиёж товарлари аҳолига манзилли етказиб берилаяптими?

Бирламчи эҳтиёж товарлари аҳолига манзилли етказиб берилаяптими?

Ҳукуматимиз томонидан дон, ун ва нонни сотишга, шунингдек мамлакатнинг донни қайта ишлаш тармоғига бозор механизмларини жорий қилиш, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча ҳаражатларни қоплаш учун компенсациялар тўлашнинг самарали механизмларини яратиш бўйича тегишли қарор қабул қилиниб ижрога қаратилган.

Шу билан бир қаторда жойларда аҳолининг ун маҳсулотларига эҳтиёжи катталиги ва аксарият ҳолларда ун маҳсулотларининг аҳолига манзилли етказиб берилмаётганлиги уларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда. Фарғона вилоят ҳокимлиги тасдиқлаган тақсимотига кўра, Давлат ресурслари ҳисобидан ажратиладиган ун фондини истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ҳамда бу борадаги мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларда аҳолига ун маҳсулотларини етказиб берилиши ва сотилишини таҳлилий-ўрганиш ва ижтимоий сўровнома ўтказиш, амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ваколатли давлат органларига зарур таклифларни бериш (киритиш) мақсадида вилоят ҳудудидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан ҳам тизимли асосда ишлар олиб борилмоқда.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment