Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этишни хоҳлайсизми?

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этишни хоҳлайсизми?

Ўְзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 710-сон қарорида кўзда тутилганидек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимлар сони белгиланган тартибда жойлардаги маҳаллий ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан аниқланади.

Рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний ма’лумотлар синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ва уй-жойларни хатловдан ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.

Жойларда аҳолини рўйхатга олиш бўлими ва аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари маҳаллий ҳокимликлар, статистика бошқармалари томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш хусусиятларидан келиб чиқиб шартнома намуналари қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.

Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади. Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ва жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар томонидан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этилади.

Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этилган ходимлар билан ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади. Бундан ташқари аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари статистика бошқармалари томонидан танлов асосида саралаб олинади.

Алишер Абдуразаков
Фарғона вилояти статистика бошқармасининг “Рўйхатга
олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш” бўлими бошлиғи

Post Comment