Брифинг ўтказилди

Брифинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан брифинг ўтказилди. Брифингда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ахборот хизмати раҳбари Ғайрат Маматқулов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 221-I-сон қонуни 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган, 1996 йил 17 майдан кучга кирган. 30 та моддадан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 январидаги 746-сон қонуни билан қонунга 12 та банд бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шу бандлардан 7 таси (3,4,5,7,8,9,10,12-бандлари) қонун расман эълон қилингандан сўнг кучга кирган, 4 таси эса (1,2,6,11-бандлари) қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач кучга киради.

1) Бирламчи 2022 йилнинг 18 январида қабул қилинган ва расман эълон қилингандан кейин кучга кирган ўзгартириш ва қўшимчаларга тўхталсак:

Қонуннинг 10-моддаси, яъни Товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби тўғрисидаги модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонуни билан интеграциялаштирилди. Шунингдек, 10-модда товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда ҳақ тўлаш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган учинчи қисм билан тўлдирилди.

17-моддаси, яъни Истеъмолчига нуқсонли товар сотилган тақдирда у билан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунидаги нормаларга янада мослаштирилди.

Қонуннинг 18-моддаси мақбул сифатдаги товарларни алмаштириб олиш, сотувчига қайтариш каби нормаларга янада аниқлик киритилган иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилди.

Қонуннинг 21-моддаси, яъни Шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлари ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги модда учинчи қисм билан тўлдирилди.
23-модда учинчи қисм билан тўлдирилиб, шартномавий муносабатларда истеъмолчи ҳуқуқининг устиворлиги норма сифатида киритилди, “Мижоз ҳамиша ҳақ” тамойили қонун йўли билан белгилаб қўйилмоқда..

Қонуннинг 25-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари ҳуқуқ ва ваколатлари аниқ қилиб белгилаб берилди.
Қонуннинг 30-моддаси, яъни Истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари) деган моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилди.

2) 2022 йил 18 январда қабул қилинган ва расман эълон қилингандан кейин 3 ой ўтгач кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчаларга тўхталиб ўтсак.

Қонуннинг 5-моддаси, яъни Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот бешинчи қисм билан тўлдирилди. Бу билан ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши, мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Қонуннинг 6-моддасида Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда ҳам маълумот товарларнинг этикеткаларида, тамғаларида, техник ҳужжатида ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) айрим турлари учун қабул қилинган бошқа усулда истеъмолчиларга етказилиши мумкинлиги, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) номи кўрсатилиши шарт эканлиги белгилаб қўйилди ва баҳоси деган сўзлар нархи деб алмаштирилмоқда. Шунингдек, маъулмотда товар келиб чиққан мамлакатнинг номи бўлиши шартлиги ҳам блегилаб қўйилди. Шунинг билан биргаликда, товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши ҳам кўрсатиб ўтилди.

Қонуннинг 20-моддаси, яъни Товар (иш, хизмат)нинг нуқсонлари туфайли етказилган зарар учун мулкий жавобгарлик 4 та қисмдан иборат эди, бешинчи қисм билан тўлдирилди.

Қонунга “Товарларни (ишларни, хизматларни) ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, деган 28 прим 1-модда қўшилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment