Ҳудудий бирлашманинг навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашманинг навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона вилоят ҳудудий бирлашма кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ва шаҳар жамиятлари раислари – кенгаш аъзолари иштирок этдилар. Йиғилишни ҳудудий бирлашма кенгаши раиси Аҳроржон Раҳмоналиев очди ва олиб борди.

Йиғилишда кун тартиби бўйича Федерация кенгашининг 15.04.2022 йил кунидаги мажлиси қарорлари, ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг жорий йил 1-чорак фаолият якунлари, ҳудудий ижро этувчи аппаратларга келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили кўриб чиқилди, шунингдек айрим туман ва шаҳар жамиятларининг амалдаги қонунчилик ижроси юзасидан олиб бораётган ишлари бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалаларни кўриб чиқиб, ҳар бир кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорларни қабул қилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin