Бекор бўлган авиарейс чиптаси пули қайтарилди

Бекор бўлган авиарейс чиптаси пули қайтарилди

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятида Пандигон МФЙ худудида яшовчи фуқаро С.Рахимовнинг бекор қилинган авиарейс чита пулини қайтариб олиш бўйича қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи 2022 йилнинг 14 мартида тумандаги “Омадли юрт фаровонлиги ” МЧЖ га қарашли авиакассадан Наманган (Ўзбекистон) – Екатеринбург Колцово (Россия) йўналишида учувчи, Уралские авиалинии компанияси томонидан амалга ошириладиган U6-2964 авиарейсга 2965000 (икки миллион олти юз тўқсон беш минг) сўмга чипта сотиб олган. Лекин у 2022 йилнинг 16 мартида амалга ошириладиган мазкур рейсни бекор қилинганлиги тўғрисида хабар топгач, авиакассага келиб чипта учун тўланган пулни қайтарилишини сўрайди. Авиакасса ходимлари пул маблағини қайтаришга қаршилик кўрсатмаган бўлсаларда, лекин пул маблағини истеъмолчига қайтариш ишлари пайсалга солиниб келинган.

Туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганув ишлари доирасида авиакасса масъулларига учрашилиб, амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида истеъмолчи С.Рахимовга бекор бўлган авиарейс чиптасининг пули тўлиқ қайтарилишига эришилди.

Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Сурат манбаси: pastransport.ru

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin