Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари истеъмолчилик соҳасининг турли масалалари юзасидан ўтказилаётган тадбирлар доирасида тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида ҳам ҳуқуқий тарғибот тадбирини ўтказдилар.

“Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” деб номланган мазкур тадбирда ёшларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Шунингдек Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача ахборотлар ҳам етказилиб, ёшларнинг мамлакатимиз истеъмолчилик ҳаракатида иштирок этишларини тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Ёшларга истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерация ва унинг ҳудудий органларига ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin