Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди

Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди

Марғилон шаҳар Марказий шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳудудий бирлашма ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида имзоланган Тараққиёт стратегиясининг тегишли бандлари бўйича ижтимоий шерик ва аҳмкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасидан келиб чиқадиган вазифалар, уларни амалиётга тадбиқ этиш, ижросини таъминлаш, тиббиёт муассалари билан ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида кенг қамровли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга амалдаги қонунчилик истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, бу борадаги Ҳукумат қарорлари, уларнинг ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш каби масалаларда ҳам тушунтиришлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволарга жавоблар қайтарилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin