Ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги қонун талабларига мосми?

Ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги қонун талабларига мосми?

Ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаб берилиши, бу жараёнда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминланишида мазкур бозорлар қошида ташкил этилган ветеринария-санитария экспертиза (ВСЭ) лабораторияларининг ўзига хос ўрни мавжуд бўлиши баробарида, уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ҳам мавжуд.

Жумладан, бозорлар ҳудудига сотиш учун олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, мева ва сабзавотлар ҳамда бошқа масҳулотлар сифат ҳамда хавфсизлик талабларига қай даражада жавоб бера олади, деган саволга маҳсулотлардан олинган намуналарнинг ана шу ВСЭ лабораторияларига топширилиши ва тегишли текширишлардан ўтказилиши натижаларига кўра, сотувчиларга тақдим қилинадиган маълумотномалар жавоб бўлиб ҳисобланади.

Мамлакатимизга пишиқчилик мавсуми кириб келаётганлиги, ички бозорда сотилаётган маҳсулотларнинг тегишли талабларга жавоб беришини назорат қилувчи идораларнинг ўз хизмат вазифаларини қай даражада уддалаётганликлари, бу борадаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш ҳамда тегишли таклифларни ишлаб чиққан ҳолда дахлдор идораларга тақдим қилиш мақсадида, ҳудудий бирлашма ташаббуси билан деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида қошидаги ВСЭ лабораториялари фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ҳам туман ҳудудидаги бозорларда қонунчилик талаблари ижросини ўрганиб бормоқдалар.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin