Ишчи ходимларни истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокамалар марказида

Ишчи ходимларни истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокамалар марказида

Федерациянинг 2022 йил 7 майдаги IT/01-29- сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 18-сонли мусиқа мактаби ишчи ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда таянч гуруҳлари аъзоларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Шунингдек, улар меҳнат фаолияти олиб бораётган ташкилот ҳамда туман жамияти ўртасида узвий алоқаларни йўлга қўйиш, ишчи ходимларнинг истеъмолчилик соҳасига оид мурожаатларини тезкорлик билан қабул қилиб олиш ва қонунлар доирасида ижобий ҳал этиб борилишини таъминлаш ҳусусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар аҳм алмашилди.

Шу куни туман ҳудудидаги 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам худди шу мазмундаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment