Қарздорликни асоссиз деб ҳисоблаган истеъмолчи ишонч телефонига мурожаат қилди

Қарздорликни асоссиз деб ҳисоблаган истеъмолчи ишонч телефонига мурожаат қилди

Фарғона тумани Гулистон МФЙ ҳудудида яшовчи М.Ғ.нинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ҳудудий тегишлилиги бўйича Федерациянинг Фарғона туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчи ўз мурожаатида туман газ идораси фойдаланилган табиий газ тўловлари бўйича унинг хонадонига нисбатан 1240000 (бир миллион икки юз қирқ минг) сўм асоссиз қарзорлик ҳисоблаётганлигини маълум қилгани ҳолда, мазкур ҳолатга аниқлик киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Мурожаат ўрганилиши жараёнида истеъмолчи хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичлари, унинг томонидан амалга оширилган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, газ идорасидаги Биллинггаз дастуридаги кўрсаткичлар билан солиштирилди. Ўрганиш натижалари эса тўловлар истеъмолчи томонидан хонадондаги мавжуд ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида тўлаб келинганлиги, базада юзага келган қарздорлик эса газ идораси масъуллари томонидан кўрсаткичларни ортиқча киритиш натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Ўрганиш якунларига кўра асоссиз қарздорликни газ идораси томонидан қайта хатлов қилиш йўли билан ҳисобдан чиқариш чоралари кўриладиган бўлди.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси

Post Comment