Медиасаводхонликнинг аҳамиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Медиасаводхонликнинг аҳамиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тошлоқ тумани спорт мактаби жамоаси вакиллари иштирокида интернет хавфсизлиги масалаларида семинар ўтказилди.

“Интернет хавфсизлиги – соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари” деб номланган мазкур тадбирда иштирокчиларга интернетдан фойдаланишда медисаводхонликнинг тутган ўрни ва аҳамияти, шахсда медиасаводхонлик ва танқидий фикрлашни шакллантириш, спам, банк карталари воситасидаги қаллобликлар, фишинг, кибертовламачилик, кибербуллинг, болаларни нохуш ахборотлардан ҳимоя қилиш масалаларида фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Тадбир доирасида Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари фаолияти юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin