Муаммо музокара йўли билан ҳал этилди

Муаммо музокара йўли билан ҳал этилди

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган З.Хасанова устага хонадонига янги дарвоза ўрнатиш учун буюртма бергани, лекин буюртма бажарилмаётганлиги хусусида ўз шикоятини билдирган.

Фуқарога кўра, у Боғдод туманида шу йўналишда иш фаолиятини олиб бораётган тадбиркор С.Вахобов билан янги дарвозани 6 миллион сўмга келишиб, шундан 5 миллион сўмини олдиндан берган. Лекин унинг буюртмаси асосида тайёрланган дарвоза у тадбиркорнинг маҳсулотлари каталоги ичидан ўзи танлаб буюртма берган дарвозадан фарқ қилган.

Туман жамияти мутахассислари ушбу масалада тадбиркор билан боғланганларида у ҳақиқатан ҳам истеъмолчидан буюртма ва олдиндан тўлов олингани, лекин буюртма тайёр бўлгач фуқаро томонидан эътироз билдирилаётганлигини маълум қилиб, масалани бартараф қилиш учун музокарага тайёрлигини билдирди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиштўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Амалдаги қонуннинг 8-моддасига кўра, ўртада тузилган шартномага асосан ижрочи истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш мажбуриятини, истеъмолчи эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Одатда шартномаларни бажарилиши бўйича низолар юзага келганда масала дастлаб томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинишига интилиш керак.

Шунинг билан биргаликда, қонуннинг 19-моддасига кўра, агар ижрочи томонидан шартнома шартларини бажаришда нуқсонларга йўл қўйилган бўлса, истеъмолчида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Худди шундай музокара жараёнида истеъмолчи ўз эътирозлари тайёрланган дарвозанинг ранги, гуллари ўзи томонидан тадбиркорнинг маҳсулотлар каталогидан танланган маҳсулотдан фарқ қилишини, шу сабабли унга тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда, шунингдек бажарилган иш баҳоси нуқсонларга мутаносиб камайтирилиши йўли билан олдиндан тўланган 5 млн сўм билан тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилган деб ҳисобланиши бўйича ўз таклифларини бергандан сўнг, тадбиркорга истеъмолчининг ушбу қонуний талаблари тушунтирилди. Тадбиркор шу йўл билан масалани ҳал қилинишига ўз розилигини билдирди.

Тадбиркор томонидан тегишли ишлар бажарилгач, дарвоза хонадонга олиб келиб ўрнатиб берилди.

Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin