Истеъмолчига қонуний ҳуқуқидан фойдаланишида ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи А.Мумбаевнинг автомобили учун сотиб олинган олд ойна (“лобовой”) нуқсонлар келиб чиққанлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.
Шаҳардаги ўрта махсус таълим масканларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи А.Мумбаевнинг билдиришича, автомашинасининг олд ойнаси синиб қолгач, Фарғона марказий стадиони олдидаги “Автоойна маҳсулотлари” савдо дўконидан 700 минг сўмга янги ойна харид қилади. Лекин автомашинага ўрнатиб берилган ойнада бир мунча вақт ўтиб ёриқлар юзага келади. Ўз-ўзидан кафолат муддати ичида юзага келган нуқсонларни бепул бартараф қилинишини сўраб сотувчига мурожаат қилади. Сотувчи эса юзага келган ёриқларни уни ўрнатган устага тўнкаб, нуқсонли маҳсулотни алмаштириб беришдан бош тортади. Шундан сўнг у Федерациянинг Фарғона шаҳар жамиятига ёзма равишда мурожаат қилади.
Жамият ходимларининг “Автоойна” ишлаб чиқарувчи корхона мутахассислари ҳамкорлигида олиб борган ўрганишлари натижаси билан товардаги нуқсонлар унга берилган кафолат муддати ичида юзага келганлиги, истеъмолчининг амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 13-моддасидан келиб чиқиб, нуқсонни бепул бартараф этилиши тўғрисидаги талаби қонунийлиги исботини топиб, қонуннинг 14-моддаси тартибида нуқсонли товар бошқа мақбул сифатдагисига бепул алмаштириб берилишига эришилди.
Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
(иллюстратив фото)
Post Comment