Кафолат муддати ичида аниқланган нуқсонлар бепул этилиши керак

Кафолат муддати ичида аниқланган нуқсонлар бепул этилиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефонига мурожаат қилган Тошлоқ тумани Чек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Т. Арипов тумандаги кредит савдо дўконидан ҳарид қилинган скутерда кафолат муддати даврида нуқсон аниқлангач, сотувчи томонидан товардаги нуқсон бепул бартараф этилмаганлиги бўйича ўз эътирозини билдирган.

Маълум бўлишича, истеъмолчи тумандаги “Ишонч” кредит савдо дўконидан харид қилган скутерда нуқсон аниқлангач, у сотувчига ушбу масалада ўз эътирозларини билдиргач, товардаги нуқсонлар бартараф этилиб, ундан таъмир учун 215000 (икки юз ўн беш минг) сўм пул олинган. Амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка кўра, товарда кафолат муддати ичида юзага келган нуқсонлар бепул бартараф этилиши лозимлиги, истеъмолчи бу борадаги талабларини сотувчига нисбатан қўйиши кўрсатиб ўтилган. Демак, бу ўринда истеъмолчи Т.Ариповнинг талаби ўринли бўлади.

Мурожаатни ўрганув давомида юқоридаги ҳолатлар ўз исботини топгандан сўнг, туман жамияти мутахассислари томонидан кредит савдо дўкони масъулларига бу борадаги қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш юзасидан тегишли талаблар қўйилди. Ўрганиш якунларига билан эса, товардаги нуқсонлар қайтадан тўлиқ бартараф этилиб, аввал истеъмолчи томонидан шу мақсадлар учун тўланган 215000 сўм пули ҳам қайтарилишига эришилди.

Шоҳистахон Рахимова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin