Фаоллар иштирокида умумий йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг сўнгги мажлиси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ёзёвон туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳи фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда туман жамияти раиси Маъмурахон Умарованинг кун тартибидаги асосий масалалар, шунингдек ҳудудда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди. Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Йиғилиш кун тартибидаги барча масалаларни муҳокамадан ўтказиб, вилоят конференциясига ҳудуддан вакиллар сайлаш билан ўз ишини ниҳоясига етказди.
Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment