Федерация делегацияси “Антиконтрафакт-2022” Халқаро форумида иштирок этмоқда
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “Антиконтрафакт-2022” Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Умумий ҳисобда Х юбилей форуми бўлган мазкур тадбир жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунларида бўлиб ўтади.
Қирғизистон Республикаси Президентининг “Ала-арча” қароргоҳида ўтказилаётган мазкур халқаро тадбирга “Янги чақириқлар – контрафакт билан курашишнинг янги механизмлари” мавзуси бош мавзу сифатида танлаб олинган. Форумнинг биринчи кунида интеллектуал мулк ҳуқуқини бузилиши билан курашиш, рақамли келажак, ички бозорларни контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва ягона маркировка тизимини яратиш каби мавзуларда 4 та мунозалари сессиялар бўлиб ўтиши, шу мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари тингланиши ҳамда кенг муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Иккинчи кунда ўтадиган яна 4 та мунозарали сессияларда эса, контрафактга қариш курашиш, истеъмолчи ва тадбиркор ўртасидаги холис муносабатларни шакллантириш, китоб бозоридаги контрафакт, тамаки ва таркибида никотин сақловчи маҳсулотларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш каби мавзулар муҳокама қилинади.
Форумнинг охирги иш кунидаги мунозарали сессиялардан эса, контрафактга қарши курашиш чоралари, фармацевтика маҳсулотларини ноқонуний айланишини олдини олиш, қурилиш материаллари ва буюмларини айланишида техник жиҳатдан тартибга солиш ва давлатлараро стандартлаштиришнинг аҳамияти каби масалалар ўрин олган ҳамда унинг доирасида “Атиконтрафакт-М” ёшлар форумиини ўтказиш ҳам белгиланган.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг таклифига асосан форум ишида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси ҳам меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment