Навбатдан ташқари конференция бўлиб ўтди

Навбатдан ташқари конференция бўлиб ўтди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг қарори билан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари ичида дастлаб туман ва шаҳар жамиятларининг умумий йиғилишларини, сўнгра вилоят ҳамда республика конференцияларини ўтказиш белгиланган эди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятидаги туман ва шаҳар жамиятлари умумий йиғилишларидан сўнг ҳудудий бирлашманинг навбатдан ташқари конференцияси ҳам ўтказилди.

Навбатдан ташқари конференция ишида туман ва шаҳар жамиятлари умумий йиғилишларидан сайланган вакиллар иштирок этдилар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасида ўзлари вакил қилиб сайлаган жамоалар номидан ўз муносабатларини билдириб ўтдилар.

Конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарорларни қилди ҳамда республика конференциясига сайланган вакилларга Федерация конференцияси ишида муносиб иштирок этиш учун ишонч билдирди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment