Медисаводхонлик борасида билимларингизни бир қадар оширмоқчимисиз?

Медисаводхонлик борасида билимларингизни бир қадар оширмоқчимисиз?

Бугунги кунда медиа ахборот саводхонлиги масаласи кун тартибидаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Сўнгги йиллардаги техника ва технологиялар тараққиёти оммавий ахборот воситалари, ахборот манбалари ва ахборот етказиб берувчилар фаолиятининг кескин кенгайишига олиб келиб, одамларга унинг улкан ҳажмидан фойдаланиш ва алмашиниш имконини яратди.

Ахборотларнинг кўплиги ва ранг-баранглиги фуқаролардан мазкур ахборотлар ичидан ҳаққонийларини топа олиш, тарқатилаётган ахборотларни танқидий фикрлаш йўли билан тўғри баҳолай олиш каби кўникмаларни талаб қилмоқда.

“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририяти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, интернет фойдаланувчилари ўртасида айнан медиасаводхонлик масаласини кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган. Бугунги кунда барчада интернетга кира олиш имконияти мавжудлиги, қолаверса уларнниг кўпчилик қисми ушбу жараёнда мобила алоқа воситаси бўлган смартфонлардан кенг фойдаланишидан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган лойиҳага ҳам “Медисаводхонлик. Смартфонлар оламида” деб ном берилган.

Эътиборлиси, мазкур лойиҳада ҳудудий бирлашма ходими Ғайрат Маматқулов ҳам бошловчи сифатида фаол иштирок этиб бормоқда. Сизга ушбу лойиҳа остида тайёрланган видеороликларни таҳририятнинг Youtube даги Nuqtai nazar канали орқали қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришни тавсия қиламиз:

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

(фото Nuqtainazar.uz)

Post Comment