Самарали ҳамкорлик йўлида

Самарали ҳамкорлик йўлида

Мана бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябр санаси “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида кенг нишонланиб келади. Бу куннинг мақоми эса Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида”ги 367-I-сон қонуни билан белгилаб берилган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси аъзоларининг салмоқли ҳиссаси таълим тизими ходимларига тўғри келади. Шундан келиб чиққан ҳолда жойларда Федерациянинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари томонидан тизимда ташкилланган ташаббускор таянч гуруҳлари аъзоларини, фаолларни байрам баҳонасида йўқлаб, уларнинг истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаларини эътироф этиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказиб борилади.

Бугун ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев Тошлоқ туманида бўлиб, туман халқ таълими бўлими бошлиғи Абдумажид Солиев билан учрашди. Учрашувда таълим тизими фаолларига Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашдаги ҳамкорлик ҳамда самарали ижтимоий шериклик муносабатлари учун миннатдорчилик изхор қилиниб, ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати.

Post Comment