Истеъмолчининг товар (иш, хизмат) хавфсиз бўлишига талаб қўйиш ҳуқуқига доир масалаларда пресс-тур ўтказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган 2022 йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режасига асосан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилоят бошқармасида “Истеъмолчининг товар (иш, хизмат) хавфсиз бўлишига талаб қўйиш ҳуқуқи” мавзусида пресс-тур ташкилланди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга дахлдор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, судлар таъминлайдилар.
Қонунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқарув органларидан бири сифатида сифатида эътироф этилган. Амалдаги тартиб қоидаларга кўра, Санитар-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вазирликнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги бўйича ваколатларини амалга оширади.
Пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари Санитар-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармасининг бўлимлари фаолияти билан, шунингдек бошқарманинг лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
(фотосуратларни Муқимжон Қодиров олган)
Post Comment