Шартнома бекор қилиниб, тўланган пул суммаси қайтариб олинди
Андижон вилоятининг Улуғнор туманида яшовчи А.Райимжонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг республика бўйича ягона 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига харид қилган музлатгичи нуқсонли чиққанлиги масаласида мурожаат қилган.
Истеъмолчи мурожаатини тегишлилиги бўйича Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида, “Samsung” русумли музлатгич туман ҳудудида фаолият олиб бораётган “Имкон” савдо марказидан жорий йилнинг 8 январ кунида 7 млн 716 минг сўмга харид қилинганлиги, хонадонда фойдаланиш даврида унда нуқсон кузатилгач, савдо маркази масъулларига мурожаат қилганлиги, лекин улар томонидан сервис марказига мурожаат қилиш тушунтирилганлиги, лекин шу кунга қадар истеъмолчининг кафолат даврида бепул таъмирлаш ишларини амалга ошириш ёки нуқсонли твоар учун тўланган пулни қайтариш тўғрисидаги талаблари бажарилмаганлиги маълум бўлди.
Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра, истеъмолчи сотувчига нуқсонли товарни алмаштириш, кафолат муддати даврида бепул таъмирлатиш, шартномани бекор қилиб кўрилган зарарни қоплатиш ва бошқа шу каби талабларини қўя олади. Сотувчи эса истеъмолчининг қонуний талабларини қаноатлантирилиши чораларини кўриши лозим.
Истеъмолчи мурожаатини ўрганилиши жараёнида тарафларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари, жумладан мазкур талабларни бажармаслик натижасида келиб чиқувчи молиявий санкциялар (пеня (неустойка) ва б.), истеъмолчи ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилинганда нафақат моддий зарар, шунинг билан биргаликда маънавий зарарларни ундирилиши каби ҳолатлар тушунтирилди.
Ўрганиш якунлари билан эса, савдо маркази томонидан истеъмолчига 7 млн 716 минг сўм пул қайтарилди.
Раҳматилло Шодмонов
Ёзёвон туман жамияти мутахассиси
Post Comment