Ички ишлар бўлимига қилинган мурожаат туман жамияти ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди

Ички ишлар бўлимига қилинган мурожаат туман жамияти ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида тумандаги давлат идоралардан бирида меҳнат фаолияти олиб бораётган Б.З.нинг туман ички ишлар бўлимига қилган мурожаати тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди.

Мурожатда кўрсатилишича, истеъмолчи туман марказида жойлашган “Парвоз” кредит савдо дўконидан муддатли тўлов асосида “Redmi 9 А 32гб” русумли мобил телефон аппарати сотиб олган. Аммо ундан фойдаланиш даврида мобил қурилмада нуқсон мавжудлигини аниқлаган. Ўзининг бу борадаги қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқармоқчи бўлиб савдо дўкони сотувчиларига мурожат қилган истеъмолчи, нуқсонли товарни алмаштириб берилиши ёки пули қайтарилиши бўйича ижобий натижага эриша олмаган. Шундан туман ички ишлар бўлимига мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.

Масалага туман жамияти мутахассислари аралашуви ҳамда сотувчиларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини тушунтирилиши билан масала истеъмолчи фойдасига ҳал этилиб, сотувчи томонидан унга 1 743 000 сўм пулини қайтарилишига эришилди.

Менинг “Парвоз” кредит савдо дўконидан харид қилиб олган товарим сифатсиз чиққанлиги хусусидаги мурожаатим, туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этиб берилди. Мурожаатимни ўрганиб чиқилиши якунлари бўйича эътирозим йўқ,дейди Б.З. туман жамиятига берган миннатдорчилик хатида.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment