Истеъмолчи мурожаати асосида унинг 307 минг сўмлик ҳуқуқи тиклаб берилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳарнинг “Миллий тикланиш” кўчасида яшовчи Б.М.нинг ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган хонадонига ассосиз қарздорлик ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
“Фарғона шаҳар сув-оқова корхонаси ходимлари шаҳарнинг Сурхтепа кўчасидаги менга қарашли бўлган хонадондаги сув ҳисоблагични алмаштириш жараёнида эски ҳисоблагичдаги 2311 метр куб ҳақдорлигимни йўққа чиқаришган…”, – дейди фуқаро ўз мурожаатида ва масалани ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида шаҳар жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчи хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичлари, амалга оширилган тўловларга тааллуқли ҳужжатларни ўрганиб чиқилиши натижаларига кўра тўпланган ҳужжатлар “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Фарғона шаҳар филиалига тақдим қилинди. Филиалдан эса, 27.07.2023 йил кунидаги 426-сонли хат билан, фуқаро мурожаатида кўтарилган масала ўрганилиб, “МЧЖ “Биллинг” базасида қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги ва асоссиз қарздорлик олиб ташланганлиги” тўғрисида жавоб олинди.
“… Федерация ходимлари ўтказган ўрганиш ишлари натижасида менинг зиммамдан асоссиз қарздорлик олиб ташланишига ва бунинг натижасида менга 307 000 сўм наф келтирилишига эришилди… Фуқароларнинг истеъмолчилик соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўзларингизни беминнат хизматингизни аямай, муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф қилишда олиб бораётган самарали ишларингизда муваффақият тилаб қоламан”, – дейди Б.М. ўрганиш якунлари бўйича шаҳар жамиятига берган миннатдорчилик хатида.
Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment