Аҳоли вакилларига бепул ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиб борилмоқда
Федерация тизимида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 2017 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, тизим раҳбар ва масъул ходимлари аҳоли вакиллари билан жойига чиққан ҳолда юзма-юз мулоқотлар ҳам ўтказиб борадилар. Шу ўринда масзкур йўналишларда Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишинг.
Ҳудудий бирлашма тизимидаги “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналар фаолияти
<div class=”flourish-embed flourish-chart” data-src=”visualisation/14606985″><script src=”https://public.flourish.studio/resources/embed.js”></script></div>
Федерация раиси буйруғи асосида ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 244 нафар фуқароларга, жумладан коммунал хўжалик бўйича 54 нафар, савдо масалаларида 40 нафар, соғлиқни сақлаш масалаларида 16 нафар, газ таъминотида 40 нафар, сув таъминоти бўйича 20 нафар, алоқа хизматлари бўйича 5 нафар, транспорт хизматлари бўйича 11 нафар, электр таъминоти масалаларида 25 нафар, бошқа масалалар бўйича 33 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Тизим масъулларининг аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлари
<div class=”flourish-embed flourish-chart” data-src=”visualisation/14607034″><script src=”https://public.flourish.studio/resources/embed.js”></script></div>
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари раҳбар ва масъул ходимлари томонидан жами 439 нафар фуқаролар, жумладан уй-жой коммунал масалаларда 116 нафар, савдо масалаларида 63 нафар, соғлиқни сақлаш масалаларида 24 нафар, алоқа хизматлари бўйича 9 нафар, транспорт хизматлари бўйича 21 нафар, таълим масалаларида 12 нафар, бошқа масалаларда 161 нафар фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларга бепул ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment