Истеъмолчи талаби қондирилди

Истеъмолчи талаби қондирилди

Аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний талабларини қаноатлантириш ҳозирги куннинг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчиларнинг ҳар бир мурожаатлари амалдаги қонунчилик асосида ўрганиб чиқилиб, ҳал этиб келинмоқда. Корхона, ташкилот, муассаса ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари орқали фуқароларимизнинг истеъмолчилик ҳуқуқ ва билимлари яна ҳам ошмоқда.

Тумандаги Янгиқишлоқда яшовчи Г. Мадаминова ҳам Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 қисқа рақамли “Ишонч” телефонига қўнғироқ қилиб, туман электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган жарима суммасини МИБ ходимига тўлов қилганлиги, лекин тўлов электр таъминоти корхонаси ҳисобига эмас, балки Г. Мадаминова хонадонидаги электр ҳисоблагич ҳисоб рақамига келиб тушгани, жаримани эса қайтадан тўлаш талаб қилинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраган.

Мазкур шикоят аризаси жамият ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида хонадондаги мавжуд DDS 28U маркали электр ҳисоблагич мансублик чегарасига чиқарилганлиги, кўрсаткичи 0148 кВт лиги, давлат ва назорат муҳри жойидалиги қайд қилинди. Шунингдек, корхонанинг “ПК-учёт” ҳисоблаш дастуридан Г. Мадаминованинг абонент картаси олинганида, май ойида 298 000 (икки юз тўқсон саккиз минг) сўм жарима учун тўловни амалга оширганлиги, лекин таъминотчи корхона томонидан тўланган маблағни фойдаланилган электр энергияси учун ечиб олингани маълум бўлди.

Мутахассисларимизнинг аралашуви билан маблағни истеъмолчининг акт-далолатнома тўлови учун йўналтирилишига эришилди.

 

Наргизахон ШЕРАЛИЕВА,

Учкўприк тумани ИҲҲҚ жамияти матбуот ва ахборот бўйича мутахассиси

(юқорида иллюстратив расм)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin