Истеъмолчи қарздор эмас, балки ҳақдор бўлиб чиқди
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Тўраобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қ.П.нинг унга табиий газ тўловларидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ҳолатга аниқлик киритиб берилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Фуқарога кўра, газ идораси ходими уларнинг хонадонида тўловлардан 900 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини айтганидан сўнг, туман газ идорасига бориб мазкур масалага ўз кучи билан аниқлик кирита олмаган. Шундан сўнг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилиб келган.
Мурожаатни ўрганиш мақсадида фуқаро хонадонига борилганда, газ ҳисоблагич ускунасининг пломбалари сақланган, ишчи ҳолатдалиги кузатилди. Туман газ идорасига фуқаронинг истеъмол кўрсаткичлари ҳамда амалга оширган тўловлари масаласида сўров хати киритилгач, газ идорасида ўтказилган ўрганишлар давомида олиб борилган қайта ҳисоб-китоб ишларида фуқарода қарздорлик эмас, аксинча 784 000 сўм миқдорида ҳақдорлик мавжудлиги маълум бўлди. Ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан фуқарога ёзма равишда маълум қилинди.
Хусниддин Латипов,
туман жамияти бош мутахассиси.
Post Comment