Федерация ташаббуси асосида Фарғона вилоятида ҳам бир қатор ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда
Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам ана шу яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда аҳолининг истеъмол маданиятини ва истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Федерация ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида республикамизнинг турли ҳудудларида бунёд этилаётган “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари шулар жумласидандир.
Шу кунга қадар Федерациянинг юқоридаги ташаббуси асосида Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Олтиариқ, Риштон, Фарғона, Қўштепа ва Ёзёвон туманларида бир қатор лойиҳалар амалга оширилган. Айни вақтда федерациянинг ушбу лойиҳаси асосида Данғара туманидаги “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплексининг қурилиш ишлари якунланиш арафасида бўлса, Бағдод туманида эса бу борада ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда.
Федерация раиси ўринбосари-ижрочи директори Жамшид Ҳамроэв вилоятнинг Данғара ва Бағдод туманларида олиб борилаётган қурилиш ишлари, Риштон туманидаги “Истеъмолчилар уйи” фаолияти билан танишди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment