Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Федерация Кенгашининг 2024 йил 29 январ кунидаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг 2023 йил фаолият якунлари, ҳудудий ташкилотлар томонидан амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар муҳокамалари ўтказилиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, Кенгаш ўзининг 2023 йил фаолияти якунларини таҳлил қилиб, жорий 2024 йил учун иш режасини ҳам тасдиқлаб олди.
Кенгаш йиғилиши доирасида фаолиятга оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар ҳам кўриб чиқилгач, у ўз иш фаолиятини якунлади.
Маълумот учун:
Амалдаги Федерация Уставига мувофиқ, Кенгаш йиғилишлари ҳар чоракда камида бир маротаба, шунингдек заруратдан келиб чиққан ҳолда навбатдан ташқари тарзда чақирилиши мумкин. Ўтган 2023 йилда ҳудудий бирлашманинг 4 та навбатдаги ва 2 та навбатдан ташқари йиғилишлари ўтказилган.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment