Олий таълим даргоҳида матубот тадбирлари бўлиб ўтди

Олий таълим даргоҳида матубот тадбирлари бўлиб ўтди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида “Кеча, бугун, эртага” мавзусида матбуот анжумани ҳамда Пресс-тур бўлиб ўтди. Анжуманида, вилоятимизда фаолият олиб борувчи журналист, блогер ҳамда бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Анжуманда олийгоҳ директори Фаррух Мухтаров талабаларга яратилган имкониятлар, шарт-шароитларни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун филиалнинг замонавий киберхавфсизлик маркази, мураккаб жараёнларни моделлаштириш илмий-тадқиқот лабораторияси, студент оффиcе, маданият саройи ҳамда ахборот-ресурс маркази билан таништирилди, кенг жамоатчилик вакиллари бу ҳақида хабардор қилинди.

Матбуот анжумани, пресс тур давомида ОАВ вакиллари масъулларимиздан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

ТАТУ Фарғона филиали Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin