Реал қарздорлик мавжуд, лекин каттагина асоссиз қарздорлик ҳам ҳисобланган
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Раста” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.А.нинг хонадонига ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш ишларида истеъмолчи хонадонига ичимлик суви тармоғи тортилган бўлсада, тармоқ ичидан беркитилганлиги, хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш жараёни тўлиқ ниҳоясига етказилмаганлиги кузатилди. Истеъмолчининг сўзларига кўра, улар ичимлик сувини кўча колонкасидан ташиб келтиришар экан.
Мурожаатни ўрганиш давомида олиб борилган қайта ҳисоб-китоблар хонадонда истиқомат қиладиган олти жоннинг ичимлик суви истеъмоли учун 578 550 сўм ўрнига 1 475 754 сўм ҳисобланганлиги, бунинг натижасида эса 897 204 сўм асоссиз қарздорлик юзага келганлиги, хонадоннинг реал қарздорлиги 310 922 сўмни ташкил қилиши қайд қилиниб, юзага келган асоссиз қарздорлик ҳолатини бартараф қилиш чора-тадбирларини кўрилиши учун ичимлик сув таъминоти корхонасига алоқа хати билан тегишли маълумотлар киритилди ҳамда фуқарога ҳақиқатдаги қарздорлик суммасини тез муддатларда бартараф этиши лозимлиги тушунтирилди.
Адхамжон Хамидов,
туман жамияти раиси.
Post Comment