Сотувчи истеъмолчига етказилган зарарни қоплаб берди

Сотувчи истеъмолчига етказилган зарарни қоплаб берди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фурқат туманида яшовчи фуқаро Б.А.нинг шаҳардаги савдо дўкони хизматларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатчига кўра, у жорий йилнинг 11 феврал кунида шаҳардаги савдо дўконларидан биридан 216 200 сўмлик харидларни амалга оширган. Лекин касса олдида харидларни ҳисоблаш вақтида маҳсулотлардан айримларини нархлари витринада кўрсатилганидан бошқачароқ ҳисобланаётганидан норозилик билдиргач, у билан сотувчи ўртасида зиддиятли ҳолат келиб чиққан, бу ҳам етмагандай дўкондан қайтгач кассадан ўтказилган маҳсулотлардан биттаси қолиб кетганлиги маълум бўлгач у Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Шаҳар жамияти мутахассислари ушбу ҳолат бўйича тезкорликда сотувчи билан боғланиб муаммоли вазиятга ойдинлик киритдилар. Сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг сотувчи истеъмолчи билан боғланиб, ундан юзага келган ҳолат учун узр сўради ҳамда унга етказилган зарар ўрнини қоплаб берди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin