Фарғонада “Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” арафасида маънавий-маърифий тадбир ташкилланди
27 февраль “Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” арафасида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Янги Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуслари асосида ташкилланган мазкур тадбир доирасида “Бутунжаҳон ННТлар куни” тарихи, вилоятмиздаги ННТлар томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ижтимоий лойиҳалар, юртимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари учун қонунчиликда яратилган имкониятлар ҳақида ва бошқа бир қатор масалаларда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Шунингдек, 2023 йил давомида Фарғона вилоятида самарали фаолият юритган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини тақдирлаш, ЎзННТМАга аъзолик гувоҳномаларини топшириш маросимларини ҳам ўтказилди. Тадбирнинг тақдирлаш маросими қисмида вилоятдаги фаол ННТлар раҳбарлари қатори вилоят ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Асқаралиевич Рахмоналиевга ЎзННТМА раисининг “Фахрий ёрлиғи”, Бағдод, Бешариқ ва Учкўприк туман жамиятлари раҳбарларига эса ассоциацияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Маълумот учун:
Манбаларда “Бутужаҳон ННТлар куни” термини 2009 йилларда вужудга келганлиги айтилади. 2010 йил 17 апрелда ноҳукумат ташкилотларнинг IХ форумида 12 та Болтиқ денгизи давлатлари “Бутужаҳон ННТлар куни”ни эълон қилдилар. Бу кун биринчи марта 2014 йилнинг 27 февралида Хелсинки (Финландия) да нишонланган. Бугунги кунда ушбу кун дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланиб келинади.
Post Comment