Истеъмолчининг ишонч телефонига қилган мурожати ҳал қилинди

Истеъмолчининг ишонч телефонига қилган мурожати ҳал қилинди

Бешариқ туман жамияти ижро аппарати томонидан тумандаги Бўстон МФЙда яшовчи фуқаро Б.Самижоновнинг Федерациянинг қисқа рақамли “1091” ишонч телефонига хонадони 7 ойдан буён суюлтирилган газ билан таъминланмагани, туман газ идораси мутасаддиларига қилган мурожаатларининг бесамар кетаётганлигини баён қилган мурожаати бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.

Бўстон МФЙ табиий газ таъминоти қониқарсиз ҳудуд ҳисоблангани боис, газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ билан таъминлашга ўтказилган. Айни пайтда ушбу ҳудуддаги 645 та хонадон билан суюлтирилган газ етказиб бериш туғрисидаги шартномалар тузилган бўлиб, маҳалла фукаролар йигини тасдиклаган рўйхат асосида бир маромда суюлтирилган газ етказиб берилмокда.

Ўрганиш жараёнида шу йилнинг январь ойида бу ҳудуд хонадонларига 432 та, февраль ойида 318 та, май ойида 432 та, июль ойида 432 та газ баллонида суюлтирилган газ етказиб берилгани маълум бўлди. 2018 йилнинг 10 ноябрь кунида мурожаатчи Б.Самижоновнинг номига 107303-сонли “Суюлтирилган газ етказиб бериш шартномаси” тузилиб, 1 дона газ баллони берилгани ҳамда истеъмолчи ўзига тегишли баллонларни шу кунлари тўлдириш учун тақдим этмагани ҳам эътиборга олинди.

Ўрганиш жараёнида туман газ идораси ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонуни талаблари  ва аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича туман ҳокими тасдиқлаган жадвалга риоя этилиши ва истеъмолчиларга янада эътиборлироқ бўлиш тўғрисида тушунтиришлар берилди. Ўрганиш жараёнида истеъмолчига тегишли 3 дона газ баллони суюлтирилган газ билан тўлдириб берилди.

Улуғбек Жўраев

Бешариқ тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin