Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Фарғона политехника институти ректори Ў.Р.Саломов ва Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раиси А.А.Рахмоналиевлар
томонидан имзоланган мазкур Меморандум уни имзолаган томонларнинг ўз Уставларида белгиланган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширилишини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сиёсий соҳаларда олиб борилаётган тизимли, узлуксиз ҳамда босқичма-босқич демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, мамлакатни янада демократлаштириш ва янгилаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларидаги томонларнинг кенг иштирокини таъминлаш, фуқароларда юксак истеъмол маданиятини янада шакллантириш ҳамда уларнинг қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишига кўмаклашиш, таълим олаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадларини кўзлайди.
Post Comment