Олий таълим даргоҳи ва ҳудудий бирлашма ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳамда Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
ТАТУ Фарғона филиали директори Ф.М.Мухтаров ва Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раиси А.А.Рахмоналиевлар томонидан имзоланган мазкур Меморандумда томонлар ўзларининг Устав (Низом)ларида белгиланган вазифалари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига оид давлат сиёсатининг амалга оширилиш юзасидан белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлашда фуқароларнинг олий таълим ва фан соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган вазифалар ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” Стратегияси доирасида белгиланган мақсадларга эришилишида ва вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда самарали бажарилишини жамоатчилик назорати тартибида мониторинг қилишда ҳамкорлик қилишлари кўзда тутилган.
Post Comment