Мақбул сифатда бўлмаган той пахталар алмаштирилди
Ёзёвон туман “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Қ. В. “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган пахта титиш цехи сотувчисининг ҳатти-харакатидан норози бўлиб, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.
Истеъмолчи сўзларига кўра, у якка тартибдаги тадбиркор А.С.га қарашли дўкондан ҳар бири 20 кг дан бўлган 8 той пахтани жами 1 360 000 сўмга сотиб олади. Лекин маҳсулот нам жойда сақланганлиги сабабми, зах ҳидли бўлиб, сифати бузилганлиги маълум бўлади. Истеъмолчининг сифати талаб даражасида бўлмаган маҳсулотни сифатлисига алмаштириб берилиши бўйича сотувчига қўйилган талаби эса бажарилмаган.
Ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида тадбиркор билан билан учрашилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда жисмоний шахсларнинг мурожаатларига оид қонунчилик талаблари, юзага келган ҳолатда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Тушунтиришлар эса бесамар кетмади, истеъмолчи томонидан харид қилинган той пахта маҳсулоти мақбул сифатдагисига алмаштирилди. Туман жамиятига қилган мурожаати ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлган истеъмолчи жамият ходимларига миннатдорчилигини билдирди.
Шавкатжон Саидов,
туман жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment