Техник носозлик туфайли истеъмолчининг банкоматда қолиб кетган нақд пуллари унинг банк пластик картасига қайтарилди
Фуқаролар томонидан банк пластик картасидаги пулларни нақдлаштириш жараёнида баъзида банкоматдаги техник носозлик туфайли оворагарчиликлар келиб чиқаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шундай вазиятга дуч келган “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Т. Н. нинг мурожаати ўрганилди.
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ қарашли бўлган Тошлоқ туманида жойлашган банкоматда пластик картасидан 400 000 сўм миқдоридаги пулни нақдлаштириш жараёнида техник носозлик туфайли пластикдан пул маблағи ечилган бўлсада, нақд пуллар банкоматда қолиб кетганидан сўнг банк истеъмолчи мутахассисларига бориб учраган бўлсада, кутилган натижа бўлавермагач, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.
Истеъмолчининг мурожаати банк муассасаси мутахассислари билан ўрганилиши жараёнида масалани шу куннинг ўзида ҳал қилинишига ва 400 000 сўм пул маблағини Т. Н.нинг банк пластик картасига қайтарилишига эришилди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment