Сотувчи томонидан истеъмолчининг қонуний талабини бажариш ишларини пайсалга солиш ҳолатига барҳам берилди

Сотувчи томонидан истеъмолчининг қонуний талабини бажариш ишларини пайсалга солиш ҳолатига барҳам берилди

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Э.нинг 1 080 000 сўмга харид қилинган маиший техниканинг сифатсиз чиққанлиги, нуқсонли товарни алмаштириш ёки пулини қайтариш тўғрисидаги сотувчига қўйилган талаб эса бажарилмаётганлиги хусусидаги мурожаат ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида товарни сотувчига қайтаришига сабаб қилиб, нақд пулга сотиб олган блендерни ишга туширганида ортиқча шовқин билан ишлагани, тўхтатиш тугмасини босилганда маиший техника ишлашда давом этаверганини, шу кунни ўзида сотувчига қайтариб олиб борганини кўрсатиб ўтади. Сотувчи томонидан товар олиб қолинган бўлсада, ўтган муддат давомида уни алмаштириш ёки пулни истеъмолчига қайтариш чоралари кўрилмаган.

Ўрганишда сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари, хусусан истеъмолчининг қонуний талабларини бажармаслик ёки ишни пайсалга солиниши натижасида қонунда белгиланган муддатларни ўтказиб юборилиши натижасида келиб чиқувчи ҳуқуқий оқибатлар юзасидан тушунтиришлар берилгач, носоз маиший техника худди шу русумдаги мақбул сифатдагисига алмаштириб берилди.

Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment